QR-код адреса статьи


ДАВЛАТ ДАСТУРИ БЎЙИЧА КАНАЛЛАРНИ БЕТОНЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Суғориш тармоқларини бетонлаш ишлари инфратузилма лойиҳаларидаги муҳим босқичлардан биридир. Бу жараён каналларнинг узоқ муддатли ва самарали фаолиятини таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ва табиий ресурсларни муҳофаза қилишга ёрдам беради.
Жумладан, бу борада Хоразм вилоятидаги ишлар изчиллик билан давом этмоқда.
Хусусан, ҳозирда Хонқа туманидаги “Мадир ёп-1” хўжаликлараро каналида бетонлаш амалга оширилмоқда. Ушбу канал умумий узунлиги 13,1 км бўлиб, туманнинг “Намуна”, “Томадурвадик” ва “Мадир” ҳудудларини суғоришга хизмат қилади.
Мазкур тадбир 2025-2026 йилларда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаш ва реконструкция қилиш бўйича Давлат дастурига киритилган бўлиб, “Хоразм инвест холдинг” МЧЖ томонидан бажарилмоқда ва бугунгача объектнинг 10 км.дан ортиқ қисмида ишлар якунланган.
️Бу тадбирларнинг натижасида мазкур учта ҳудуд фермер хўжаликлари экин далалари ҳамда аҳолиси томорқа ерларининг 2 750 гектар майдонлари сув таъминоти яхшиланишига, шу билан бирга, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ошишига эришилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish