Жорий йилнинг 26 январь санасида Хоразм вилоятининг Гурлан тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томонидан гидрометр ходимлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинар муассасанинг маъмурий биноси ҳамда амалий қисми “Вазир” каналининг ПК 1+00 гидропостида бўлиб ўтди.
Тадбирда сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар заминида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиб, асосий мақсад истеъмолчиларни кафолатли сув билан таъминлашга қаратилганлиги таъкидланди. Шунингдек, иштирокчиларига онлайн платформа орқали сув ҳисобини ҳар бир истеъмолчилар кесимида юритилиши, гидрометрия фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, етказиб берилаётган сувнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини юритиш гидрометрларнинг асосий вазифаси эканлиги тушунтирилди.
Семинарнинг амалий қисмида сув ўлчаш қурилмасининг йиғиш жараёнлари ҳамда “ГР21М” ва “MGG/KL-DCB” русумли электромагнит сув оқим тезлигини ўлчаш ускуналарида сув ўлчаш афзалликлари кўрсатиб берилди. 
Маълумот ўрнида, Гурлан тумани бўйича жами 26 та гидропост бўлиб, шундан ирригация тармоқларида 22 та ва мелиорация тармоқларида 4 та гидропост мавжуд. Бугунги кун ҳолатига туманда 5 дона сув оқимини тезлигини ўлчовчи воситаси (вертушка) мавжуд ва уларнинг барчаси соз ҳолатда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати