QR-код адреса статьи


ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР – ДАРОМАД МАНБАИ

Хоразм вилояти, Хива туманидаги “Озёрний” коллекторининг ПК302+00 қисмида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция раҳбари А.Рўзибоев, туманлар участка бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда ушбу объект майдонида 200 дона ўрдак, 30 бошдан қорамол ва қўйлар боқиш учун мўлжалланган янги паррандахона ва молхоналар қурилиши жараёнлари кўздан кечирилиб, барча туман бўлимларида ҳам мазкур тадбирни жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Мелиоратив экспедиция бундай тадбирлар натижасида жорий йил якунига қадар жами 55 тонна гўшт маҳсулотларини етиштиришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ташкилот тасарруфидаги ёрдамчи хўжаликларда 3 гектар ер майдонига буғдой экилган бўлиб, уларни агротехник талаблар асосида парваришлаш изчил равишда олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирда ташкилот ёрдамчи хўжаликларида 5 бош қорамол, 40 бош қўй, 20 бош эчки, 300 дона ўрдак, 100 дона товуқ ҳамда 2 гектар майдонда сунъий ҳовузлар мавжуд бўлиб, уларда балиқларни сақлаш ва парваришлаш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.
Бу каби чора-тадбирларнинг барчаси ташкилотда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида бажарилмоқда. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish