#кузги_қишки_тадбирлар
Ҳа, ҳақиқий меҳнаткаш ва масъулиятли жамоанинг тартиби мана шундайдир. Бундай ёндашув ҳам вақтни тежайди, ҳам иш сифатини оширади.
Ана шундай шиор остида бирдамлик билан кечаю кундуз тер тўкаётган Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари ишчи-хизматчилари асосий суғориш даври бошланишига қадар канал ва ички ариқларни режада белгиланган қисмида бетонлаш ишларини якунлашга бел боғлашган.
Хусусан, айни кунларда вилоятимизнинг қуйидаги туманларида бетонлаш жараёнлари кетмоқда:
Урганч тумани, “Ғалаба” ҳудудидаги 577 метр узунликдаги “Шовот 11” ички ариғида; 117 гектар ер майдонни суғоришга хизмат қилади; сув оқими 0,5 м³/сек..
Хива тумани, “Шомохулум” ҳудудидаги 12,2 км узунликдаги “Пахтакор” каналининг ПК8+00дан ПК18+00гача бўлган 1,0 км қисмида бетонлаш режалаштирилган; сув ўтказиш қобилияти 2 м³/сек.; 1 230 га майдонга хизмат қилади.
Янгиариқ тумани, “Қармиш” ҳудудидаги “Жиқи” ички каналида; режа 700 метр белгиланган ҳолда бугунгача 530 метр қисмида ишлар якунланди.
Шовот тумани, “Меҳнатобод” ҳудудидан оқиб ўтувчи 10 км узунликдаги “Қишлоқ яб” каналида; сув ўтказиш қобилияти 3 м³/сек.; 400 метр қисми бетонланди.
Бу каби амалиётлар далаларга сувнинг барқарорроқ ва тезроқ етиб боришини таъминлайди, шу билан бирга, канал ва ариқларнинг конструкциясини мустаҳкамлаб, ернинг эрозиясини олдини олади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати