Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга мурожаатномасида бу йил 2 миллион 300 мингга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшилангани ёки 867 та “оғир” маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб боргани айтиб ўтилди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида сув таъминоти оғир бўлган маҳаллалардаги аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш лойиҳалари учун бюджетдан 1,2 трлн сўм маблағ ажратилди.
Ушбу дастурга кўра, 886 та лойиҳа доирасида 1850,9 км каналлар, 202,1 км лоток тармоқлари, 844 та суғориш қудуғи, 438 та насос агрегати, 2,9 км коллектор тармоғи, 2 та мелиоратив тик қудуқ, 14 та гидротехник иншоот ҳамда 385,2 км босимли қувурларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.
Манба: t.me/TGminwater