QR-код адреса статьи


БАЙРОҒИМИЗ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

Бугун, 18 ноябрь санаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир. Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи баланд кўтарилди. Шу билан бирга, 2018 йилнинг октябрь ойида байроғимиз яна бир халқаро ташкилот – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ҳозирда Туркий давлатлар ташкилоти)дан ҳам ўрин олди.
Байроқ куни шунчаки тақвимдаги байрам эмас. Бу бизнинг илдизларимиз, қадриятларимиз ва мамлакатимиз келажаги ҳақида мулоҳаза юритиш имкониятидир.

Миллий рамзга ҳурмат орқали одамлар бирлик ва ҳамжиҳатликни ифода этадилар, муҳим тарихий воқеалар хотирасини сақлайдилар ва келажак авлодни жамоат ҳаёти учун масъулиятни ўз зиммаларига олишга илҳомлантиради. Бу кун барчани умумий тарих, маданият ва фуқаролик рамзи атрофида бирлаштирувчи миллий байрамлардан биридир. 
Ушбу кун муносабати билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда байроғимиз тарихи, унда акс этган рамзлар юртимиз сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиши ҳамда Ватанимизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштириши тўғрисида сўз борди.

Байрам барчага муборак бўлсин!

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish