Кузги-қишки тадбирлар доирасида Хоразм вилояти, Хонқа туманининг “Томадургадик” ҳудудида “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси, Мелиоратив экспедиция, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари томонидан ҳашар ташкил этилиб, ҳудуддан оқиб ўтувчи, 2 км узунликдаги ички канал бетонланмоқда. 
Аҳоли ва фермер хўжаликларининг 135 гектар ер майдонига хизмат кўрсатувчи ушбу объектнинг бугунгача 800 метр қисмида ишлар якунланди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати