Айни кунларда вилоятимиздаги суғориш тармоқларида кузги-қишки тадбирлар доирасида бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, Гурлан туманидаги узунлиги 9.9 км бўлган “Янги яб” каналининг “Қорақалпоғистон” ҳудудидаги ПК23+00 қисми 1 тадан экскаватор ва бетонқоргич техникаси ҳамда 10-15 нафар ишчи кучидан фойдаланган ҳолда бетонланмоқда.
Ушбу объектда куз-қиш мавсуми учун режа 400 метр қилиб белгиланган бўлиб, бугунгача 150 метр қисмида ишлар якунланди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати