QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Вилоятимизда кузги-қишки тадбирлар доирасида суғориш тизимларини бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Айни дамларда Боғот, Гурлан, Урганч, Хонқа ва Тупроққалъа туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ҳамда “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси томонидан “Тома яб”, “Олға яб”, Қозоқ яб”, “Мадир яб”, “МК-1 Оби ҳаёт” каналларида бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда. 
Ушбу тадбирларга 25 та махсус техника, 270 нафар ишчи кучи жалб қилиниб, ҳар бир иншоотда кунига 100 куб метрдан зиёд бетон олинаяпти. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish