Айни дамларда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ тизим ташкилотлари томонидан вилоятимиздаги суғориш тизимларида мавсумий тадбирлар жадал давом эттирилмоқда.Мазкур тадбирлар вилоятнинг 11 та туманини қамраб олиб, 215 нафар ишчилар ҳамда 60 та махсус техникалар жалб қилинган ҳолда бажарилмоқда.
Хусусан, Шовот туманидаги “Ушоқтам”, Боғот тумани “Тома яб”, Янгиариқ тумани “Қўриқтом”, Ҳазорасп тумани “Р-1” (Янгибозор), Янгибозор тумани “Ўқчи”, Гурлан тумани “Олға яб”, Урганч ва Хонқа туманларидан оқиб ўтувчи “Қозоқ яб” ҳамда Тупроққалъа туманининг “Оби ҳаёт” каналларида бетонлаш амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Қўшкўпир тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан узунлиги 6.5 км бўлган “Ўзбек яб-1” канали лойқадан тозаланмоқда. Кунлик қазиш ишлари 240 метрни ташкил қилиб, бугунгача 4 километрдан ошиқ қисмида ҳамда пудратчи ташкилот "Хива Пирнахос Қурилиш" МЧЖ томонидан Гурлан туманидаги “Бирлашган” хўжаликлараро коллекторининг 65.4 км қисмида ҳам қазиш ишлари якунланди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати