Хоразм вилоятининг Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Бег ёп” каналининг ПК 74 қисмидаги гидроиншоотда ҳашар ташкил этилди.Унда теварак-атроф бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар оқланди ва бўёқлаш ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, объектдаги ёрдамчи хўжалик ер майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишга чидамли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўқсонбости усулда экилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати