“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Хонқа туманидан ўтувчи “Шовот” каналининг 47-узел ПК140+00 қисмидаги гидроиншоотида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан семинар ўтказилди.Унда Давлатлараро Амударё ирригация каналлари бошқармаси, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳамда инспекция масъуллари ва мутахассислари иштирок этишди.
Семинарда Президентимизнинг сувни тежашга қаратилган бир қатор қарор ва фармонлари, янги қабул қилинган “Сув кодекси” мазмун-моҳиятлари ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг қонунчилик асослари бўйича тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, ҳужжатлар юритилиши кўздан кечирилиб, объектни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш борасида керакли кўрсатмалар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати