QR-код адреса статьи


МУТАХАССИСЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИККА ҲИСОБОТИ

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти Кенгаши Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви тадбирини ўтказди.
Шу муносабат билан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари ушбу йиғилишда иштирок этиб, вилоятимизда мазкур қарор ижроси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатлар ва жамоатчилик вакилларига ахборот берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish