QR-код адреса статьи


Онлайн тренинг ўтказилди

"Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш" лойиҳасининг 3-босқичи доирасида республикадаги сув хўжалиги ташкилотлари аёл ходимлари, аёл-фермерлар, кам таъминланган аёл-томорқа эгаларига онлайн тренинг ташкил этилди.
Жумладан, Хоразм вилоятидаги сув хўжалигининг аёл етакчи мутахассислари фаол иштирок этиб, "Сув секторида ижтимоий интеграция: аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишдаги давлат механизмлари" мавзусида ўқув-тренинг курсини ўташди. Тренингда сувдан фойдаланишда ижтимоий интеграция ва гендер тенглиги асослари ҳамда аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишдаги давлат механизмлари, уларнинг сув секторида жорий этилишини тушуниш ва хабардорлик даражасини ошириш бўйича билимларини оширдилар.
- "Семинар-тренинг қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Айниқса С.Атаназарова, З.Жаббарова, М.Қуранбаева, Х.Иноятовалар тренинг давомида энг фаол иштирокчилардан бўлдилар. Тренинг сўнгида иштирокчиларга сертификатлар топширилди", - дейди Қўшкўпир туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ бош гидрометри, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш Миллий лойиҳаси” тренери А.Хасанова.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish