Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясининг Геодезия ва хариталар билан ишлаш бўлими геодезисти, фахрий мутахассис, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Йўлдош Хўжаниёзович Полвоновни ҳамкасблари таваллуд куни билан қутладилар. Йўлдош ака 46 йилдан буён шу соҳада фидокорона меҳнат қилиб, фаолияти давомида Хоразм вилояти мелиоратив объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш ишларида ўзига юклатилган вазифани мукаммал бажариб, тиришқоқлиги боис ўрганган билим ва тажрибаларини ҳаётга тадбиқ қилган ҳолда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва шулар орқали сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Йўлдош Хўжаниёзовичга жамоаси мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди. Ёш авлодга тажриба ва билим улашишда ҳорманг деймиз.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати