QR-код адреса статьи


ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИ БЕТАЛОФАТ ИШЛАТИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш мавзусида Ҳазорасп туманидаги “Тошсоқа” каналининг ПК0+00даги бош гидроиншоотида семинар ўтказилди.
Унда сув ҳисоб-китоби тўғри юритилиши ҳамда иш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, мутахассислар ҳудуддаги маҳалла аҳолиси вакиллари билан учрашиб, уларга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси (https://regulation.gov.uz/oz/d/97322) жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги ҳақида маълумотлар беришди ҳамда “Сув текин эмас” ғоясини атрофдагиларга етказишга ва буни кундалик ҳаётда татбиқ этишга ҳар бир фуқаро масъул эканлигини таъкидлашди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish