Халқимиз Мустақиллик байрамини азалдан меҳр-мурувват, саховат байрами сифатида кенг нишонлайди. Унинг шукуҳи кезиб юрган шу кунларда эзгу амалларнинг кўлами янада кенгайиб, кўплаб инсонларга шодумонлик улашилмоқда.Хусусан, Шовот-Қуловот ирригация тизими бошқармаси раҳбарияти томонидан Мустақиллик куни байрами арафасида ишчи-ходимларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати