Бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолияти юзасидан ташкилот директори ва масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.Давлат муассасаси фаолиятида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар қабул қилинди.
Келгусида Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан белгиланган вазифаларни ўз муддатида, тўлақонли ва сифатли бажарилишини таъминлаш борасида топшириқлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати