Сув танқислиги тоборо кучаяётган бир пайтда сув тежамкор технологияларни ўрни ва аҳамияти нечоҳлик катта эканини кўрмоқдамиз. Хусусан, сув истеъмолчилари томчилатиб суғориш тизимига ўтиш сув, ўғит, меҳнат каби ресурслари иқтисод қилишнинг самарали ечими эканлигига амин бўлмоқдалар.
Бугун Хазорасп туманининг Янгибозор ҳудудидаги “Хазорасп текстил” МЧЖнинг 33 гектар пахта далаларида томчилатиб суғориш бўйича билим ва тажрибаларни оширишга қаратилган навбатдаги кўргазмали семинар ташкил этилди.
Семинарда иштироқ этган туман ҳокимияти, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Хазорасп туман ирригация бўлими раҳбарлари ва мутахассислари, Сув хўжалиги вазирлигининг вакиллари, ИСМИТИ, СМИТМ илмий ходимлари сув истеъмолчилари ва худуд ахолиси иштироқ этиб, томчилатиб суғоришнинг афзалликлари ва ундан тўғри фойдаланиш бўйича соҳа мутахассислари, илмий ходимлар ва сув исътемолчилар билан биргаликда масалага доир ўзаро муҳокамалар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати