Иқлим ўзгариши глобал муаммолардан бири ҳисобланиб, дунё бўйлаб буни ечимига ва унга мослашишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг ва «Green Climate Fund» яшил иқлим фонди томонидан «Ўзбекистонда мослашувнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштирилишини олға суриш учун секторларга таянган миллий мослашув режаси» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Урганч шаҳридаги “Караван” меҳмонхонасининг конференциялар залида маслаҳатлашув учрашувида вилоятнинг қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, тиббиёт, қурилиш соҳалари вакиллари йиғилиб турли соҳа мутахассислари нуқтаи-назаридан билдирилган фикр-мулоҳазалар тингланилди.
Учрашув иштирокчилари томонидан қизғин кўтарилган саволлар иқлим ўзгаришига мослашиш мавзусининг мамлакатимиз ҳудудлари учун қанчалик долзарб эканлигини кўрсатди. Саволларга лойиҳа доирасида жалб қилинган лойиҳа ходими Нурилло Абдунабиев ва инновацион молиявий инструментлар бўйича халқаро эксперт Тигран Сукиасян жавоб берди.
- Бугунги тадбирда иқлим ўзгариши кенг қамровда муҳокама қилинди, бунда глобал исиш билан бир қаторда, иқлим ўзгариши муаммоларидан бўлган ёғингарчиликларнинг бир маромда эмаслиги, гоҳида қуруқчилик бўлиши, гоҳида эса бирдан ёғингарчиликлар кўпайиб ҳудудларни сув босиши, атмосферада парник газлари тўпланиши ва буларни инсоният соғлигига қаратилган бир қанча муаммолар ва олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди – дейди Юлдаш Полвонов Мелиоратив экспедициясининг Геодезия ва хариталар билан ишлаш бўлими геодезисти.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати