QR-код адреса статьи


ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК ЕРЛАРИДА ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг умумий майдони 1868,05 м² бўлиб, шундан экин майдони 0,20 м² майдонни эгаллаган. Экин майдонида манзарали-арча, мевали дарахтлардан тут, ўрик, олма, полиз экинларидан бодринг, картошка, помидор, ошқовоқ, карам экинлари экилган. Шу билан бирга, Насос станциялари ва Энергетика бошқармасида, қолаверса унинг туман бўлимларида чорвачилик тармоғи ҳам ривожлантирилиб ёрдамчи хўжалик ерларида қўй, эчки, мол боқиб, деҳқончилик қилиб даромад олинмоқда. Мисол учун, Насос станцияларининг Боғот бўлимида - 7 та қўй, 4 та сигир; Ҳазорасп бўлимида - 6та қўй, Хонқа бўлимида - 6та қўй, Хива бўлимида -7 та қўй, 3 та мол, Гурлан бўлимида -10 та қўй, Қўшкўпир бўлимида - 7та қўй, 3 та сигир, Урганч бўлимида -22 та эчки, 3 та сигир боқилмоқда.

Умуман, бошқарманинг ёрдамчи хўжалик ерлари бошқарманинг ривожланишига сарф этилибгина қолмай, маълум бир қисми ходимлар иҳтиёрида бўлиб улар чорваларни боқиб қўшимча даромад олишга эришмоқдалар. Шу билан бирга, бошқарма ёрдамчи хўжалик ерларидан олинган даромадлардан, мисол учун қишлоқ хўжалик махсулотлари ҳосилидан ҳам бу ерда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантиришга йўналтирилмоқда.

Дарҳақиқат, чорвачилик бу фаровонлик, даромад манбаидир. Сув хўжалиги ташкилотларида қўшимча даромад олишда ёрдамчи хўжаликларни ўрни жуда катта бўлиб, бунда барча сувчилар манфаатдор бўлмоқда, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Orqaga qaytish