QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

“9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Аксилкоррупция ойлиги” доирасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги тизим ташкилотларида ҳам бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йил 18 ноябрь куни Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларида ишчи-ходимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тўғрисида суҳбатлар ўтказилди.
Унда йиғилганлар ташкилотлар фаолияти юзасидан қизиқтирган барча саволларига маълумотлар олдилар.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish