QR-код адреса статьи


НАВБАТДАГИ КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР УРГАНЧ ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Урганч тумани Ғалаба ҳудуди “Мирза ғалаба” фермер хўжалигининг 10 гектар пахта даласида томчилатиб суғоришга бағишланган кўргазмали семинари ўтказилди. Ушбу тадбирда Урганч туман хокими Г.Султанов, вилоятнинг сув хўжалиги соҳасидаги барча раҳбарлар, жумладан Чапқирғоқ амударё ИТҲБ бошлиғи О.Тоиров, туман сектор раҳбарлари, туман ирригация бўлими бошлиғи А.Тожиев ва мутахассислар, илмий-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари ва ёш олимлари, худуд раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари, томорқа ер эгаларидан ташкил топган 120 нафар қатнашдилар.
Тадбирда туман ҳокими Г.Султанов, Чапқирғоқ амударё ИТҲБ бошлиғи О.Тоиров сўзга чиқиб, Урганч туманида 1309 гектар экин ер майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш режалаштирилгани ва суғориш тизимининг афзалликлари ва маҳаллий шароитларда ундан тўғри фойдаланишдаги фикр ва мулоҳазаларини бердилар. Томчилатиб суғориш усули суғориш усуллари орасида ўзининг юқори самарадорлиги, яъни сув ресурслари етишмаслиги шароитида энг яхши суғориш усулларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Иштироқчилар жуда катта қизиқишлар билан ўзаро фикр ва маълумотлар алмашдилар.
- Вилоятда сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганини кўришимиз мумкин. Сув истеъмолчиларимиз томонидан сув тежашда пахта далаларида томчилатиб суғориш, ғалла далаларида ёмғирлатиб суғориш усуллари амалиётга кенг татбиқ этилмоқда. Бугунги семинар ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди, соҳа мутахассислари томонидан томчилатиб суғориш технологиясининг фойдали жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтиб тушунтириш ишларини кўргазма тариқасида намойиш этилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар – дейди Чапқирғоқ амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Тоиров. 


 Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish