QR-код адреса статьи


ПАХТА ДАЛАЛАРИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДАН БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 24 май санасидан, Хоразм вилоятининг барча туманларида сув тежовчи суғориш технологияларини афзалликлари ва жорий йилда кузатилаётган сув танқислигини юмшатиш бўйича кўргазмали амалий семинарларга старт берилди.


Вилоят хокимлиги ва Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ томонидан тасдиқланган дастур асосида ташкил этилаётган ушбу семинарлар бугун Янгибозор туманида жойлашган “Миржалол Шерзод Элёр” фермер хўжалигининг 11 гектар ғалла майдонида ташкил этилди. Ушбу далага “Омад старт” МЧЖ қурувчи ташкилот томонидан томчилатиб суғориш технологиясига ўрнатилиб монтаж ишлари бажарилган экан, айни чоғда далага биринчи сув бериш жараёнида Вилоят хокимлигидан Ў.Машарипов, Сув хўжалиги вазирлигидан М.Саидов, Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказидан О.Эшчанов, ҳамда, барча туман ирригация бўлимлари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари, фермерлар ва томорқа эгалари, туман кенгаши мутахассислари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда қурувчи корхоналар вакиллари қатнашдилар.

 

- фермер хўжалигининг 11 гектар пахта даласида ўтказилаётган ушбу семинарда вилоятда сув тежовчи суғориш технологияларни жорий қилиш ҳолати, томчилатиб суғориш тизимининг тавсифи, ушбу тизимни афзалликлари бўйича барча маълумотлар, ва албатта сув тежовчи технологияларни жорий қилувчилар учун субсидиялар ажратиш тартиби ҳамда кузатилаётган сув танқислигини юмшатиш чора-тадбирлари тўғрисида гапирилиб ўтилиб, ўзаро савол-жавоблар қилинди – дейди Давлатёр Камолов Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

 

Хусусан, семинарда соҳа мутахассислари сув муаммолари ва уларга ечимлар тўғрисида техник, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва илмий нуқтаи назарлардан йиғилганларга кенг тушунтиришлар бердилар. 


 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

 

Orqaga qaytish