Айни кунларда Хонка тумани ирригация бўлими ҳисобида бўлган хўжаликлараро Р-9 каналини лойқадан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу каналнинг максимал сув сарфи 9м3 бўлиб туманнинг 5 та ҳудудининг 3800 гектар майдонини оқава сув билан таъминлайди.
Ҳозирги кунда ушбу каналнинг 3,8 км қисмида лойқадан тозалаш ишлари механизмлар ёрдамида олиб борилмоқда. Ушбу канални лойқадан тозалаш натижасида 2700 га фермер хўжаликлари майдонлари, 500 га аҳоли дала томорқалари ва 600 га деҳқон хўжаликларининг экин майдонларининг оқава сув таъминоти яхшиланиб, юқори ҳосил олишга эришилади.
Ушбу объектдаги ишлар билан танишиш мақсадида экскаваторчилар Ҳамдам Худайберганов ва Жасур Назаровлар билан суҳбатлашдик.
- Ҳозирда график асосида каналнинг ПК100+00дан ПК138+50 гача қазиш режалаштирилди. Канал бўйида иш олиб бораётган барча ишчи-гуруҳ иссиқ овқат билан таъминланган – дея таъкидлашди улар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати