Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига Урганч Давлат Университетининг “Табиий фанлар” факультетининг “Геодезия, картография, география” кафедраси 3-курс талабалари ташриф буюрдилар. Ҳавза бошқармасига келган талабалар вилоятда суғориш тизимидаги объектлар ва уларнинг жойлашув хариталари, ҳозирда қўлланилаётган замонавий геоахборот тизимларини қўлланилиши билан яқиндан танишиб иш жараёнларини кузатдилар.
- Таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви албатта талабаларни сифатли таълим олишларида ва бевосита олган билимларини ишлаб чиқаришда амалиёт машғулотлари билан, реал иш жараёнларда кузатишлари натижасида талабаларни фанга қизиқишларини ҳам билимларини янада оширади. Биз бундай тизим шаклланганлигидан жуда хурсандмиз чунки натижада юқори малакали ва рақобатдош кадрларни тайёрлашга эришилади – дея таъкидлайди Сув хўжалигини ривожлантириш ва стратегик таҳлил бўлим бошлиғи Давранбек Кенжаев.
Талабалар вилоятдаги бошқа тегишли ташкилотларга ҳам ташриф буюриб ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишни давом этмоқдалар.