QR-код адреса статьи


БОҒОЛОН КОЛЛЕКТОР АТРОФЛАРИГА ЖИЙДА ВА ОШҚОВОҚ ЭКИЛДИ

Сўнги йилларда дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерлардан фойдаланишга муносабати ўзгариб, ушбу ерлардан ҳам унумли фойдаланиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали қўшимча даромад олиш ҳамда ўз ходимларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда. 

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги Тошсака ирригация тизими бошқармаси ва Мелиоратив экспедиция бошқармаси томонидан Янгибозор тумани Боғолон маҳалласидан кесиб ўтувчи «ўнг боғолон» коллекторининг четларига жийда дарахт кўчатлари ва ошқовоқ экиш ишлари олиб борилди. 


- Жийда беозор ўсимлик бўлиб уни данагидан ҳам, қаламчасидан ҳам кўпайтирса бўлади ва маълумки жийда сернам ерларда яхши етилади, қурғоқчиликга ҳам чидамли. Ундан ташқари жийда тупроқ эрозиясига қарши иҳота сифатида фойдаланилади. Шунинг учун коллектор бўйларида уни етиштириш айни муддао деб ўйлаймиз – дейди Тошсока ИТБ бошлиғи Джуманиязов Ойбек. Коллекторнинг 1 км узунликдаги қисмида ушбу жийда дарахти кўчатлари билан бирга ошқовоқ уруғини ҳам экиб чиқилди. Бу каби ишлар вилоятимиз бўйлаб қизғин давом эттирилмоқда.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish