QR-код адреса статьи


ХОНКА ТУМАНИДА КАТТА ҲАШАР УЮШТИРИЛДИ

Хонка туман ирригация бўлими ҳисобида бўлган хўжаликларо Мадир-яб каналини ҳар хил бегона ўтлардан ва лойқалардан тозалаш ишлари билан бирга ён-атрофни механизмлар ва қўл кучи ёрдамида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари катта ҳашар йўли билан бажарилди.
Ушбу ҳашар ишларида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Давлатёр Камолов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар, Хонка туман ирригация бўлим бошлиғи Тохир Хўжаниязов ва кўплаб ходимлари ва ишчи-гуруҳлари, маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшу-қари фаоллари ҳамда маҳалла ёшлар етакчиларидан ташкил топган 100 нафарга яқин кишилар бевосита иштироқ этдилар. Ушбу ҳашар ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоят хокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Хурсанд Собиров, Хонка туманининг хоким ёрдамчиси Иззат Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев жойларга ташриф буюрдилар. 
- Мадир-яб каналининг жами узунлиги 13,1 км бўлиб тумандаги Намуна, Тамодурвадик, Мадир худудларини кесиб ўтади. Мадир-яб канали жами 680 га майдонни, шундан аҳоли томорқа майдони 330 га, боғзорлар 80 га, токзорлар 90 га, аҳолининг уй томорқалари ҳамда 180 га фермер хўжаликлари экин майдонларининг суғоришда оқова сув билан таъминлайди.  Президентимизнинг 2022 йил 243-сонли қарори асосида Мадир-яб каналининг манашу 8,5 км қисмини лойқадан тозалаш ишлари олиб борилди ва натижада канал ўз хизмат вазифасини тўлиқ бажара олади – дейди Хонка туман ирригация бўлим бошлиғи Тохир Хўжаниязов.
Ҳашарда барча сидқидилдан, ҳамжиҳатликда хизмат кўрсатиб, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалиши сабабчи бўлдилар. Ҳашар сўнгида катта қоғонда пишган паловхонтўрадан барча танаввул қилиб дам олдилар.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish