QR-код адреса статьи


КАНАЛ ВА ЗОВУР БЎЙЛАРИГА ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЭКИЛМОҚДА

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Боғот туман ирригация бўлими томонидан Куланқаробоғ қишлоғидаги Р-5 канал, ички ариқлар ва зовурлар бўйлари ва ён-атрофлари тозаланиб, теварак атрофларига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш жараёнлари билан танишдик.
- Боғот туман ирригация бўлимининг 7 нафар ходимдан иборат ишчи-гуруҳ шакллантирилиб 0.5 км майдонга терак, катальпа ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу мавсумий ишларни чиройли ва сифатли даражада амалга ошириш учун, ходимлар барча шароитлар ва керакли иш қуроллари ҳамда иссиқ овқат билан таъминланди – дейди Максуд Худайназаров - Боғот ТИБ Мухандис гидротехниги, масъул ходим.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish