QR-код адреса статьи


Ҳалқаро хотин-қизлар байрами

Бугун, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида 8-март ҳалқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тантанали табриклаш тадбири ўтказилди. 


Унда ҳавза бошқармаси бошлиғи Тоиров Одилбек Рахимберганович табрик нутқини сўзлаб аёл ходимларни фидокорона меҳнатлари, эришаётган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироқлари, ибратли фазилатлари билан меҳнат қилиб келаётганликларини эътироф этиб ўтди.


Қолаверса, ҳозирда сув хўжалиги тизимида аёлларни ўрни йилдан-йилга кенгайиб бораётганини ва уларнинг улкан хиссалари борасида ҳам тўхталиб ўтилди. 

Шундан сўнг тизимда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиб келаётган икки нафар аёл ходимларга - кадрлар бўлими бошлиғи Л.Машарибова ва Қўшкўпир тумани ирригация бўлими бош гидрометри А. Хасановаларга Ташаккурномалар топширилди.



Тадбир сўнгида барча аёлларга гул ва совғалар улашилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish