QR-код адреса статьи


“ХОНОБОД-1” КАНАЛИ ЛОЙҚАДАН ТОЗАЛАНДИ

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тегишли Қўшкўпир туман ирригация бўлими томонидан Хонобод-1 каналида лойқадан тозалаш ишлари олиб борилди. 

Маълумот учун эслатиб ўтсак, Хонобод-1 канали 1963 йилда барпо этилган бўлиб унинг узунлиги 15.7кмни ташкил этади. Каналнинг сув ўтказиш қобилияти 6м3, у Катта Кенегас каналидан сув олиб Ўзбекистон ва Незохоз ҳудудларидаги 2816 га майдонни суғоришда хизмат қилади.
- Туманимизда кузги-Қишги мавсум ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мана хозир Хонобод-1 каналини механизмлар ёрдамида лойқадан тозалаш ишлари бажарилиб режа бўйича ишлар давом этмоқда. Бу ишлар натижасида сувни бошқариш билан каналнинг қуйи қисмигача сув етиб бориши ишончли таъминланади – дейди Хамробек Валиев, Қўшкўпир туман ирригация бўлими бошлиғи.

Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот котиби

Orqaga qaytish