QR-код адреса статьи


Вилоят миқёсида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича семинар ўтказилди

Сув ресурслари йилдан-йилга камайиб борар экан, аҳолини озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш бугунги кундаги давр талаби бўлмоқда.

Ушбу долзарб мавзуга қаратилиб бугун, Урганч туман хокимияти мажлислар залида “Хоразм вилоятида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг афзалликлари ва имкониятлари” мавзусида семинар ташкиллаштирилиб, унда Вилоят хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Машарипов, Чапқирғоқ Амударё ИТХБ бошлиғи О.Тоиров, СМИТМ директори О.Эшчанов, Вилоят ва туман Агробанк раҳбарлари, “Махсуссувпудрат” МЧЖ раҳбарлари Томчилатиб суғориш технологиясини қурувчи-пудратчи ташкилотлар ҳамда фермерлар иштироқ этди.
Семинар давомида вилоятда сув тежовчи технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди ва тегишли муаммолар ва камчиликлар юзасидан муҳокамалар қилинди.

Маълумот учун қайд этадиган бўлсак, ўтган 2022 йилда Президентимизнинг 2022 йил 1-мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сон қарорининг ижроси таъминлаш мақсадида ваилоятимизда жами 49906 гектар, шундан; 4 623 гектар пахта майдонида томчилатиб, 2 836 гектар майдонда ёмғирлатиб, 1038 гектарда дискрет усулида суғориш технологияси жорий қилинди ҳамда 41408 гектарда лазер ускунаси ёрдамида текислаш ишлари бажарилган эди. 
Жорий 2023 йилда эса жами 43479 гектарда сув тежовчи технологияларни, шундан; 19696 гектарда томчилатиб, 1943 гектарда ёмғирлатиб, 1000 гектарда дискрет усулда, 20840 гектар майдонда ерларни лазерли текислаш ишларини жорий қилиш белгиланган.

Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот котиби

Orqaga qaytish