QR-код адреса статьи


ХОРАЗМДА МАХСУС ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ ХОСИЛ ҚИЛИШДА МАХСУС ДАРСЛАР ЎТИЛМОҚДА

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-145-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 19-апрелдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 196-сон қарорларини Хоразм вилоятида ижросини таъминлаш мақсадида “Махсус хизмат” ходимлари жумладан гидрометрлар, мироблар ва бошқа техник ходимлар иштироқида сувни ўлчаш ва унинг ҳисоб-китобини такомиллаштириш, ҳар бир сув истеъмолчига ажратилган сув миқдорини (лимити) етказиб бериш бўйича амалий семинар ўтказилди. 
- Ўқув-курсда туман ирригация бўлимлари ва махсус хизмат ходимларига нафақат сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш балким сўнгги йилларда иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари, сув ресурсларини инновацион ва самарали бошқариш усуллари, ҳамда сув муносабатларини янада такомиллаштириш, шунингдек, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш юзасидан дарслар ўтилди – дейди Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлим бошлиғи М.Собиров.

Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби

Orqaga qaytish