QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА

Вилоятимизда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини замонавий усулларда парваришлаш ҳамда ҳосилдорликни ошириш мақсадида фермерлар томонидан “Шинжон” усулида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда вилоят фермерлари ушбу инновацион технологиянинг афзалликларидан самарали фойдаланиб, сув тежамкорлигини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва етиштирилаётган маҳсулот сифати ҳамда ҳосилдорлигини янада юксалтиришга эришмоқдалар.
Бу борада вилоятимиз сув хўжалиги ташкилотлари томонидан фермерлар ва аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишларининг ҳам аҳамияти каттадир.
Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳамда Боғот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томонидан “Дилшод” фермер хўжалиги экин даласида туман фермерлари учун семинар ташкил этилди.
Ушбу хўжаликнинг 57,5 гектар пахта даласининг 22,8 гектар қисмига “Шинжон” усулида томчилатиб суғориш технологияси татбиқ этилган бўлиб, унинг мисолида семинар иштирокчиларига мазкур қурилма афзалликлари хусусида, шу билан бирга, уларни жорий этишда давлатимиз томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар борасида ҳам тушунтириш ва маълумотлар берилди.

Ҳозирда вилоятимиз фермерлари томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Ушбу замонавий ёндашув сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экинларни меъёр асосида суғориш ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish