QR-код адреса статьи


Хоразм ва Сирдарё вилоятлари сув хўжалигидаги илмий тажриба алмашинуви ҳамкорлиги давом этмоқда

Илмий тажриба алмашинуви доирасида делегация аъзолари - Хоразм ва Сирдарё вилоятлари ҳокимларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчилари Б.Матяқубов ҳамда Н.Дурдиевлар иштирокида Тупроққалъа тумани "Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолияти билан яқиндан танишилди.
Ташриф давомида муассаса раҳбари О.Абдиримов, “Сув тежамкор суғориш технологиялари” бўлими бошлиғи Б.Қурбонмуродов ҳамда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бош мутахассиси Ф.Отажоновлар иштирокида сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. 
"Оқ олтин Питнак" фермер хўжалигида томчилатиб суғориш технологияси асосида ташкил этилган пахта экин майдонлари кўздан кечирилиб, хўжалик раҳбари Ҳ.Маҳмудова томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Томчилатиб суғориш тизими “Сувчилар мактаби” томонидан барпо этилган бўлиб, далага ўрнатилган автоматик метеостанция орқали ҳаво ҳарорати, намлиги, буғланиш ва бошқа агрометеорологик кўрсаткичлар мунтазам кузатиб борилмоқда.
Майдони 22,3 гектар бўлган пахта "Шинжон" технологияси асосида Хитой навлари билан парваришланиб, мутахассислар ҳисоб-китобига кўра юқори ҳосил олиш кутилмоқда.
Шу билан бирга, “Рўзибой Тимтор” фермер хўжалигида ҳам томчилатиб суғориш технологиясининг амалий натижалари ўрганилди. Хўжалик раҳбари А.Азадова раҳбарлигида 25 гектар пахта майдонида замонавий суғориш тизими жорий қилинган.

Сув манбаи сифатида коллектор сувидан фойдаланилиб, сувни самарали етказиб бериш учун махсус Хитой насос ускунаси ўрнатилган. Бу ерда ҳам "Шинжон" технологияси асосида етиштирилаётган пахтадан 60–70 ц/га атрофида ҳосил олиш режалаштирилган.

Илмий сафар давомида узунлиги 11,5 км бўлган МК “Оби ҳаёт” бетон канали ҳам кўздан кечирилди. Мутахассислар томонидан каналнинг сув ўтказиш қобилиятини ошириш, лойқа босишининг олдини олиш ва эксплуатация самарадорлигини янада яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди.

Илмий тажриба алмашинуви давомида олинган тажрибалар сув тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, рақамли агротехнологиялардан самарали фойдаланиш ва сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича Хоразм ва Сирдарё вилоятлари мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish