Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция томонидан вилоятдаги ер ости сизот сувлари сатҳини доимий назорат қилиш мақсадида жами 1 299 та кузатув қудуғларига онлайн мониторинг олиб борувчи “Дайвер” қурилмалари ўрнатилган.
Айни пайтда ушбу қурилмаларнинг 350 тасида маълумотларни узатишда техник узилишлар кузатилмоқда. Мазкур носозликларни бартараф этиш мақсадида Мелиоратив экспедиция мутахассислари томонидан қурилмаларни диагностика қилиш, техник кўрикдан ўтказиш ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Техник хизмат кўрсатиш ишлари якунлангач, қурилмаларнинг барқарор ишлаши ва кузатув қудуқларидан маълумотларнинг узлуксиз узатилиши таъминланади.
Бу эса ерларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш, сизот сувлари сатҳини назорат қилиш ҳамда таҳлилий маълумотларни тезкор шакллантириш имконини беради.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати