QR-код адреса статьи


"НУКУС ЁП" КАНАЛИ БЕТОНЛАНМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли Қарорига асосан Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги “Нукус” маҳалласи сув таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалладан ўтган “Нукус ёп” каналини бетонлаш бошлаб юборилган эди.
Ҳозирда каналнинг 1,0 км узунликдаги қисмида бетонлаш якунланиб, ишлар жадал давом эттирилмоқда.
Дастур доирасида амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар натижасида ҳудуднинг 1 420 гектар суғориладиган экин майдонлари сув таъминоти яхшиланиши режалаштирилган.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish