Китоб ўқиш соати
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Президентимизнинг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-9-сон Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Хоразм вилояти сув хўжалиги тизимида ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида “китоб ўқиш соати” ўтказилди.
Ушбу маънавият соати давомида ходимлар бадиий адабиётлар, тарихий асарлар ҳамда соҳага оид илмий-оммабоп китоб ва журналлар мутолаа қилишди.
Китобхонлар ўзлари ўқиган асарлар ҳақида фикр алмашиб, ундаги бош ғоялар ва ҳаётий хулосаларни ўзаро муҳокама қилдилар.
Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш билан бирга, иш унумдорлигини ошириш ва жамоада соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати