QR-код адреса статьи


ГУРЛАН ТУМАНИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилоятининг Гурлан тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томонидан “Эркинов Жамшид” фермер хўжалигининг “Шинжон” усулида чигит экилган 100 гектар дала майдонида фермерлар учун семинар ташкил этилди.
Семинарда ушбу усулнинг асосий афзалликлари, яъни сув ва минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни сезиларли даражада ошириш ҳамда меҳнат ва харажатларни камайтириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 21 ноябрдаги “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-224-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 206-сонли қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари тушунтирилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш тартиби, шу билан бирга, томчилатиб суғориш технологияларнинг ишлаш механизми бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish