QR-код адреса статьи


ҲАЙИТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари томонидан халқимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутувчи муқаддас Қурбон ҳайити байрамини нишонлаш, шунингдек, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган хайрли тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Урганч, Қўшкўпир, Боғот ва Янгибозор туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” ва “Чолиш сув йўллари техника бўлими” давлат муассасалари ҳамда Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси томонидан ишчи-ходимларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish