QR-код адреса статьи


СОҲАДА ҲУҚУҚИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Хоразм вилояти

Жорий йилнинг 23 май куни Мелиоратив экспедиция маъмурий биносида ходимлар иштирокида ўтказилган семинарда тизимда юридик хизмат фаолиятини тўғри ва самарали йўлга қўйиш, соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда иш юритишда қонун устуворлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, ҳукуматнинг соҳага доир сўнгги қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, ходимларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва касбий билимларини оширишда даврий нашрларнинг роли алоҳида таъкидланиб, газета ва журналларга обуна бўлиш жараёнларини тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари белгилаб олиниб, уларни амалга ошириш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish