QR-код адреса статьи


СУВ ҲАВЗАЛАРИ ТОЗАЛАНМОҚДА

Сув ҳавзалари, яъни канал, коллектор ва ариқларни маиший чиқинди, лойқа ҳамда ёввойи ўтлардан тозалаш бу сув ресурсларининг эркин оқишини таъминлаш, экологик муҳитни соғломлаштириш ва тошқинларнинг олдини олишга қаратилган муҳим тадбирдир.
Бу борада вилоятимиз ҳудудларида сув хўжалиги ташкилотлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳозирда Мелиоратив экспедиция ишчилари томонидан Урганч шаҳридаги “Аэропорт” ва “АД 3” ҳамда Янгиариқ туманидаги “Жирмизкўл” коллекторлари ҳар хил турдаги ахлатлар ҳамда ёввойи ўтлардан тозаланмоқда.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish