QR-код адреса статьи


“ЮКСАЛИШ ҲАРАКАТИ”ГА ҲИСОБОТ БЕРИЛДИ

Жорий йилнинг 20 май куни “Юксалиш ҳаракати” Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ф.Садуллаева ҳамда бўлинма мутахассиси Н.Солаевлар Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб, ташкилот томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва сув ресурсларини бошқариш якунлари бўйича ҳисоботларни тинглади. 
Жумладан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Жуманиёзов ҳамда масъул ходимлар томонидан сув ресурсларини бошқариш дастурлари доирасида ирригация ва мелиорация объектларини тиклаш ва реконструкция қилиш ишлари, далаларда сув ўлчаш асбобларини ўрнатиш ва рақамли тизимга ўтиш ҳолати, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш қамрови, сув объектларини бошқаришда хусусий секторни жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши каби йўналишларда маълумотлар тақдим этилди. 
Бу каби ҳисобот учрашувлари жамоатчилик назоратини таъминлаш ҳамда сув секторини ривожлантириш дастурлари ижросини баҳолаш мақсадида ташкил этилган.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish