QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сонли Фармони ҳамда Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг жорий йил 29 январдаги VII-17-9-12-0-K/26-сонли қарорига асосан туманларда драйвер лойиҳаларини инфратузилма билан таъминлаш доирасида Қўшкўпир туманининг Уйғур маҳалласида “И.Ибрагимов” ва “Обод” массивларидаги узоқ йиллар давомида экилмаётган 165 гектар экин майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида “балиқчиликни” ташкил қилиш объектида ишлар бошлаб юборилган.
Ушбу лойиҳа доирасида 4 дона насос агрегати ўрнатиш ҳамда 480 метр узунликдаги канални бетонлаштириш белгиланган бўлиб, ҳозирда каналда тупроқ ва бетонлаштиришга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish