QR-код адреса статьи


“ҚАТЛИ” МАҲАЛЛАСИДА СУВ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Президентимизнинг 2025 йил 8 октябрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Қатли” маҳалласида деҳқон хўжалигига ихтисослашган 50 гектар ер майдонида “бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот ва полиз экинларини етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Маҳаллада сув таъминотини яхшилаш мақсадида “Қиличниёзбой” каналида насос станцияси қурилиши бошланган бўлиб, объектга қуввати 45 кВт бўлган 2 та насос двигатели ҳамда 120 кВт электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари ўрнатилди.
“Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ишлари ҳозирда якуний босқичга етказилмоқда.
Лойиҳа ишга туширилгандан сўнг маҳаллада сув таъминоти барқарорлашиб, ерлардан самарали фойдаланиш ва аҳоли даромадларини ошириш имкониятлари кенгаяди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish