QR-код адреса статьи


“ЎЗБЕКИСТОН-2030” СТРАТЕГИЯСИ ДОИРАСИДА ИНФРАТУЗИЛМА ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

"Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, Президентнинг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони ижроси доирасида Хоразм вилоятида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокимлиги томонидан “Зарбдор” тажрибаси асосида “Drayver” лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилиб, ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, сув таъминотини барқарорлаштириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Урганч туманидаги “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами 14 гектар томорқа ер майдонларини суғориш мақсадида “Қорамон” коллекторидан “Қанжирғали” каналигача бўлган 1,5 километр узунликдаги ички ариқни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, маҳалла ҳудудида сув таъминотини яхшилаш мақсадида 0,3 м³/секунд ҳажмда сув чиқариш қувватига эга бўлган 3 та насос агрегати ўрнатилди. Лойиҳа доирасида қуввати 120 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Мазкур ишлар аҳолини сув билан барқарор таъминлаш, томорқалардан унумли фойдаланиш ва ҳудудларда иқтисодий фаолликни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish