Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директорининг тегишли буйруғига асосан “Чолиш сув йўллари техника бўлими” давлат муассасасига янги раҳбар тайинланиши муносабати билан ташкилот ишчи-хизматчилари билан учрашув ташкил этилди.
Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ф.Атаков ва А.Кулматовлар ҳамда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Э.Нурметовлар иштирок этишди.
Тадбир давомида янги тайинланган раҳбар – Хайрулло Бобожонов ходимларга таништирилар экан, корхона ривожи йўлида жамоа биргаликда, дўстона муҳитда ва муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда енг шимариб меҳнат қилишлари муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, муассаса томонидан бугунгача амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, режадаги ҳукумат топшириқлари юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати