9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва вилоятдаги тизим ташкилотлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Унда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, “Полвон-Ғозовот”, “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармалари, Мелиоратив экспедиция, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармаси ҳамда “Чолиш сув йўллари техника бўлими” ва туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари жамоалари иштирок этди.
Мусобақа давомида ҳар бир жамоа ўз маҳоратларини намойиш этган ҳолда ўзаро учрашиб, ғалаба учун курашди.
Турнирнинг финал босқичида 1-ўринни Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, 2-ўринни эса Мелиоратив экспедиция жамоалари эгаллашди.
Ғолиблар Кубок, медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бу каби спорт мусобақалари ўтказилиши жамоа руҳини ошириш, спортга бўлган қизиқишни кучайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун яхши имконият бўлибгина қолмай, балки ходимлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида меҳнат унумдорлигини оширишга мезон бўлиб хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати