QR-код адреса статьи


ЁШЛАР — ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ!

Бугун, 7 май куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Ёшлар куни” доирасида ташкилотда фаолият юритаётган ёш кадрлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Жуманиёзов, бош мутахассис Д.Кенжаев ҳамда таклиф этилган меҳмон - “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети профессори Б.Матёқубовлар иштирок этишди.
Суҳбат давомида бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, ўз устида ишлаши ва юқори натижаларга эришиши учун яратилган шарт-шароитлар, соҳага татбиқ этилаётган замонавий ислоҳотлар ҳақида сўз борди.
Тажрибали мутахассислар ёш кадрларга ўз иш фаолиятларидаги муваффақият сирлари ва дуч келинадиган қийинчиликларни енгиб ўтиш бўйича маслаҳатлар бердилар.
Шу билан бирга, суҳбат сўнггида ўз ҳаётини сув хўжалиги соҳасига бахшида қилган, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони соҳиби, фахрий инсон Қозоқ Холимбетовнинг Туямўйин гидроузели қурилиши тўғрисида ҳикоя қилувчи “Туямўйин” номли китобини мутолаа қилиш тавсия этилди.

Бу каби учрашувлардан мақсад ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ва касбий муаммоларини бевосита раҳбарлар иштирокида жойида ҳал этиш бўлиб, уларнинг нафақат рағбатини оширишга, балки жамоада соғлом муҳит ва кучли кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish