Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида сув хўжалиги объектлари минтақавий зоналарида чорва моллари, балиқчилик, паррандачилик ҳамда полиз экинлари етиштириш йўналишларида ёрдамчи хўжаликлари ташкил этиш йўлга қўйилган.
Ана шундай ташкилотлардан бири Хоразм вилоятининг Тупроққалъа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бўлиб, ушбу ташкилотга қарашли бўлган “Шех ёп” каналининг “Саидлар” ҳудудидаги ПК00+80 қисмида “Сувчилар уйи” дам олиш маскани барпо этилган ҳамда объект атрофидаги ер майдонида ҳар хил турдаги гўшт маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган ёрдамчи хўжалик ўз ишини бошлаган.
Хўжаликда ўрдак, ғоз, товуқ, қўй, қорамол, қуён ва ҳатто балиқ кўпайтириш учун барча қулайликлар яратилган. 
Кеча, 6 май куни ушбу объектга туман ҳокими А.Жималязов, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Э.Нурметов ҳамда “Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш” бошқармаси раҳбари О.Тоировлар ташриф буюриб, хўжалик фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шу билан бирга, тадбир доирасида заҳматкаш сувчиларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида хизматда фойдаланиш учун янги скутерлар тантанали равишда топширилар экан, уларга юрт равнақи йўлидаги хайрли хизматларида чарчамасликларини тилаб қолишди.
Бундай эътибор ва амалий ҳаракатлар юртимиз озиқ-овқат захирасига ҳисса қўшиш баробарида, фидойи сувчиларимизнинг турмуш фаровонлиги ва меҳнат унумдорлиги ошишига ҳамда қўшимча даромад топишига хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати